Тошкент шаҳри Учтепа туманида қурувчи ташкилот томонидан 42 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди
Қайд этилишича, ҳудуддаги 42 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 425,1 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Шунингдек, ўтказилган текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.






