1

Британиянинг янги монархи Чарльз III номини олади — "The Times"

ДУНЁ 09.09.2022, 10:21
Британиянинг янги монархи Чарльз III номини олади — "The Times"

Букингем саройи қиролича Елизавета II вафотидан кейин Чарльзнинг биринчи баёнотини эълон қилди. Бу ҳақда "The Times" хабар берди.

Баёнотда, янги монарх онасининг вафотидан чуқур қайғуда эканини билдирган.

"Севимли онам, қироличанинг ўлими мен учун энг қайғули лаҳзадир", — деган Чарльз.

Унинг фикрича, Елизавета II’нинг ўлими бутун мамлакат, ҳамдўстлик ва дунёдаги кўплаб одамлар томонидан чуқур қайғу билан қабул қилинади. Ушбу мотам пайтида Чарльз ва бутун қироллик оиласига тасалли берадиган ягона нарса бу қироличанинг қанчалик ҳурматли эканини англаш ҳисобланади.

Елизавета II’нинг тўнғич ўғли Чарльз расман Буюк Британия қироли Чарльз III деб эълон қилинади. Тожни кийиш учун Чарльз бир неча анъанавий босқичлардан ўтиши керак.

Протоколга кўра, Ворислик кенгаши Лондондаги Авлиё Жеймс саройида йиғилиб, қиролича Елизавета II’нинг ўлими ҳақида эълон қилади. Унинг ортидан аввалги монархга мақтовлар ва янгисига содиқлик айтилади.

Эълонни бир қанча юқори мартабали шахслар, жумладан, Бош вазир, Кентербери архиепископи ва лорд канцлер имзолайди. Монархларнинг ўзлари қасамёд қилмайди, лекин улар баёнот беради: XVIII асрда ривожланган анъанага кўра, Чарльз III Шотландия черковини ҳимоя қилиш учун қасамёд қилади.

Чарльз 2,4 миллиард аҳолиси бўлган 56 та давлатдан иборат бўлган Миллатлар Ҳамдўстлигининг қироли бўлади. Буюк Британиядан ташқари у 14 та мустақил давлат қироли бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1