АсосийJamiyat

Шаҳарларда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди – Олий таълим вазири

'Шаҳарларда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди – Олий таълим вазири'ning rasmi

Айни пайтда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазири иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда. Унда вазир талабаларни турар-жой билан таъминлаш масалалари юзасидан ҳисобот бермоқда. Бу ҳақда айни пайтда ушбу тадбирда иштирок этаётган Darakchi.uz' мухбири хабар бермоқда.

Унда Олий таълим вазири кейинги кунларда талабалар турар жойлари билан боғлиқ муаммоларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлаётган омиллар ва уларни бартараф этишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. 

– Олдин ҳам мавжуд эди бу муаммо. Дунёда олий таълим оммалашиб бормоқда. Бирор давлат йўқки талабаларни 100 фоиз турар жой билан таъминлайдиган. Бугун 91 минг талаба ўрни бор, эҳтиёж эса 211 мингта турар жойга, – дейди вазир.

Таъкидланишича, Муаммони ҳал этиш учун ҳозирда 60 та талабалар турар жойини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

– Ҳужжатлаштириш ишларига қурилишдан ҳам кўпроқ муддат керак бўлади. Тендер масалалари, қурилишни стандартларга мос келиши кабилар...

 Президент топшириғи билан ижара учун 120 миллиард пул ажратилган бўлса бундан 15 миллиард сўм ўзлаштирилди. Хонадон эгалари хоҳламади ижара шартномасини тузишга. 1 январдан солиқлардан озод қилинди, шундай кейин бироз кўпайди.Шаҳарларда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди. Минг афсус бугун 20 хонадонли уй бўлса ҳам уйига 4 та талаба қўйишни хоҳламайди одамлар. Одамлар хонадонига талабаларни олишни истамагани учун ижара ва талабалар уйи ҳисобидан қопланяпти.

Энди талабаларнинг ўзларига пул тушириб бериш йўлга қўйилиши мумкин. Шаҳарда 300 минг вилоятларда 150 минг бўлади, – дейди Олий таълим вазири  Абдуқодир Тошқулов.

    Бошқа янгиликлар