Шу йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан шаҳардаги таълим муассасаларида дарслар кечроқ бошланиши айтилганди.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг 31 августдаги қарорига кўра дарслар:
- умумтаълим мактабларида 19 сентябрдан;
- олийгоҳ ва техникумларда 26 сентябрдан бошланади.
Қарорда айтилишича, ўқиш кеч бошланиши ҳисобига қолдирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бериладиган таътилларда ўтилади.






