АсосийЖамият

Ўзбекистонликларга АҚШга виза олиш учун қўшимча имконият берилди

Консуллик бўлими ноиммиграцион визалар учун бепул онлайн суҳбат белгилаш билан боғлиқ қийи...

'Ўзбекистонликларга АҚШга виза олиш учун қўшимча имконият берилди'ning rasmi

Консуллик бўлими ноиммиграцион визалар учун бепул онлайн суҳбат белгилаш билан боғлиқ қийинчиликларни тушунган ҳолда пайшанба куни, 15 сентябр, маҳаллий вақт билан соат 16:00да 500дан ортиқ суҳбат ўринлари очяпти

Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб,  октябр ойидан декабр ойигача бўлган кунлар учун очилади. Очилган суҳбат ўринлари тезда тўлишини инобатга олиб, берилган имкониятдан унумли фойдаланиш учун, саёҳатчилардан cуҳбат бегилаш учун тайёр бўлишларини сўраймиз. 

Эслатма: Суҳбат белгилаш учун сиз аввал онлайн анкета DS-160 формани тўлдиришингиз ва штрих-код рақамига эга бўлишингиз лозим. Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, сиз ўзингизнинг биографик маълумотларингизни айнан виза аризаси (DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритишингиз лозим. Қуйидаги тасвирда суҳбат белгилаш учун қандай маълумотлар талаб этилиши кўрсатилган. 

    Бошқа янгиликлар