АсосийЖамият

Озарбайжон воқеликларини ёйишда қўллаб-қувватлаганликлари учун ўзбек журналистлари ТУРКСОЙ томонидан тақдирланди (фото)

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига Т...

'Озарбайжон воқеликларини ёйишда қўллаб-қувватлаганликлари учун ўзбек журналистлари ТУРКСОЙ томонидан тақдирланди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг Матбуот мукофотлари топширилди.  

44 кунлик Ватан уруши тугаганидан сўнг Озарбайжон Маданият Маркази тақдимотига асосланиб, ТУРКСОЙ ташкилоти бир қатор ўзбек журналистларини Озарбайжон воқеликларини ёйишда қўллаб-қувватлаганликлари учун тақдирлади.  

Тадбирда ТУРКСОЙ ташкилоти раҳбарияти, Ўзбекистон-Озарбайжон Дўстлик жамияти, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси, маданият ва санъат намояндалари қаторида Darakchi.uz' мухбири ҳам иштирок этди.

Маълум қилинишича, тадбир аввалида иштирокчилар буюк Раҳбар Ҳайдар Алиев ҳайкали пойига ва шаҳидлар боғига гуллар қўйдилар.

Тадбирни Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори  Самир Аббасов кириш сўзи билан очиб, ТУРКСОЙ ташкилоти ҳақида маълумот берган ва туркий мамлакатларнинг маданий саъй-ҳаракатларини бирлаштирган ушбу ташкилот доирасида кенг ҳамкорлик платформаси яратилгани, халқаро ташкилотлар атрофида самарали фаолият олиб борилаётганини таъкидлаган. У Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ТУРКСОЙ билан ҳамкорлик қилаётганини, Марказ кўмагида ТУРКСОЙ лойиҳаси доирасида Молла Панаҳ Вагиф, Бахтияр Ваҳабзода каби шоирларнинг шеърлари китоб сифатида чоп этилганини қайд этиб ўтган.  

Дипломат Озарбайжон армиясининг қаҳрамонлиги, Олий Бош Қўмондон, Президент Илҳом Алиевнинг муваффақиятли сиёсати натижасида қарийб 30 йил давомида босиб олинган Озарбайжон ерлари 44 кунлик Ватан уруши натижасида озод қилинганлигини таъкидлади. У ўтган давр мобайнида, шунингдек, Ватан уруши даврида Озарбайжон фактларини Ўзбекистон ва бутун дунё эътиборига ҳавола этган таниқли оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирган.    

Хабарга кўра, Озарбайжон Маданият Вазирлиги ташаббуси билан  2021 йилнинг 10 сентябрида бўлиб ўтган маросимда ТУРКСОЙ матбуот мукофоти унинг эгаларидан бир қисмига берилган.  

Сўнгра Султон Раев ва Самир Аббасов Озарбайжон воқеликларини жаҳон ҳамжамиятига олиб чиқишда алохида  хизмат кўрсатган ўзбек журналистларига ТУРКСОЙ мукофотларини топширишган.

Мукофотлар тарихчи Шухрат Саламов, журналистлар Иҳтиёр Абдурахманов, Сердар Кескин, Шокир Долимов, Муслимжон Мирзажанов, Нозим Буронов ва Шарофиддин Тулагановларга насиб этган. 

    Бошқа янгиликлар