Безгакка қарши янги вакцина касалликдан икки йил ҳимоялайди - ССВ

САЛОМАТЛИК 10.09.2022, 10:58
Безгакка қарши янги вакцина касалликдан икки йил ҳимоялайди - ССВ

Ўтган йили Буюк Британиянинг дунёга машҳур “GSK” фармацевтика компаниясида безгакка қарши илк вакцина яратилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан кенг қўллаш учун тавсия этилган эди.

Аммо тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мазкур эмлаш воситасининг самарадорлиги тахминан 60 фоизга тенг ва вақт ўтиши билан унинг таъсир кучи сезиларли даражада камаяди.

Шундан келиб чиқиб, бу гал Оксфорд университети олимлари янги вакцина яратишга бел боғлади. Натижа кутилганидек ижобий бўлди. Янги препаратга “Oxford R21/Matrix-M” деб ном берилди.

Маълум бўлишича, у безгакнинг олдини олишда 77 фоиз самара беради ва бустер дозаси касаллик юқишидан икки йил давомида ҳимоялайди.

Мутахассислар янги вакцина мазкур хавфли касалликка қарши курашда жуда катта натижа беришига умид қилишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1