АсосийJamiyat

ЎзЖОКУ талабаси ректорга салом бермагани учун калтаклангани айтилмоқда

'ЎзЖОКУ талабаси ректорга салом бермагани учун калтаклангани айтилмоқда'ning rasmi

Унивеситетда ички суриштирув бошланди.

Айни дамда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, университетда ректорга салом бермагани учун талабани калтаклашган. 

Мазкур ҳолат юзасидан университет баёнот билан чиқиб, яқин соатларда ҳолат юзасидан аниқ маълумотлар берилишини маълум қилди.

"Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети маъмурияти ҳозиргина ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган университетга доир хабар бўйича ички суриштирувларни бошлаган ва масала барча тарафдан тўлиқ ўрганилмоқда",-дейилади хабарда.

Қайд этилишича, университет ташкил этилганидан буён бу каби ҳолатлар умуман кузатилмаган ва университет жамоаси, айниқса, ректори томонидан талабаларга нисбатан ҳар қандай салбий муносабат доим қораланади.

    Бошқа янгиликлар