1

Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (фото)

СИЁСАТ 10.09.2022, 19:59
Теглар: ​Самарқанд, ШҲТ
Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (фото)

Аввал хабар қилганимиздек, яна бир неча кундан сўнг – 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбати саммити ўтказилади.

Самарқанд саммити ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланаётгани ва тарихда илк бор 15 мамлакат раҳбари иштирок этиши кўзда тутилгани билан аҳамиятли.

Нуфузли анжуманга саноқли кунлар қолган паллада Самарқанд саммитни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар ўрнатилган.  

Қайд этиш керакки, саммит арафасида Самарқандда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Янги муҳташам ва замонавий аэропорт, Халқаро туризм маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди – 8 та (2 та 5 юлдузли ва 6 та 4 юлдузли) меҳмонхона, Конгресс холл ҳамда Карвонсарой комплекси қурилди.

Анжуман арафасида қуриб битказилган “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳам ташриф буюрувчи меҳмонлар эътиборидан четда қолмайди. Мажмуада миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, Чорсу шарқ бозори, барча вилоятлардан келган уста-ҳунармандларнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда,  Самарқанд сўнгги йиллардаги энг йирик сиёсий анжуманни ўтказишга ҳар томонлама тайёр. Анжуманга аллақачон хорижий меҳмонлар ташриф буюришни бошлади. Самарқанд саммити минтақадаги хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама этиладиган майдон бўлиши учун барча шароит муҳайё.

Шарҳлар

Самарқандда 70 ёшли маст эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди

22.05.2024, 13:31

Самарқанд вилояти Нарпай туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Қайд...
Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи атига 3 суткага қамалди

06.05.2024, 15:23

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...
Самарқандда 8 синф қизни уриб юборган ҳайдовчи мактаб ўқувчиси экани аниқланди

06.05.2024, 14:19

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1