АсосийЖамият

Ўзбекистон афғон халқига 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон ха...

'Ўзбекистон афғон халқига 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик юклари ортилган автомашиналари Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда
 

Бу галги кўрсатилган ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда, оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилди.   

420 та оилага мўлжалланган инсонпарвалик ёрдами таркибида 50 килограмдан ун, 25 килограмдан гуруч, 10 килограмдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.

Инсонпарварлик юклари 11-12 сентябрь кунлари қўшни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказилади.


 

 

    Бошқа янгиликлар