1

2001 йил 11 сентябрь, АҚШ: 3 мингга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган дунёдаги энг катта теракт суратларда

ДУНЁ 11.09.2022, 11:48
2001 йил 11 сентябрь, АҚШ: 3 мингга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган дунёдаги энг катта теракт суратларда

Бугун 3 мингга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган фожиали терактга, АҚШ ва дунё тарихида мисли кўрилмаган террор юз берганига 21 йил тўлди.

2001 йилнинг 11 сентябрида Нью-Йоркда Boeing 767 русумли 2та йўловчи самолёти Жаҳон савдо марказининг 110 қаватли эгизак биноларига келиб урилди, учинчи самолёт — Boeing 757 Вашингтондаги АҚШ мудофаа вазирлиги биносига қулаб тушди, тўртинчи самолёт эса (у ҳам Boeing 757) Питсбург шаҳридан 80 миль нарига қулади. Самолётлар American Airlines ва United Airlines авиакомпанияларига тегишли бўлган ва худкуш террорчилар томонидан ўғирланган.

ОАВ: АҚШ 11 сентябрга оид махфийлаштирилган маълумотларни ошкор этиши мумкин
Трамп 11 сентябрдаги терактлардан кейин киритилган фавқулодда вазият  режимини узайтирди

 

ОАВ: АҚШ 11 сентябрга оид махфийлаштирилган маълумотларни ошкор этиши мумкин

Бу терактлар Миср, Саудия Арабистони, БАА ва Ливан фуқаролари бўлган 19 террорчи томонидан содир этилган. Улар «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотига алоқадор бўлиб, АҚШда қонуний равишда яшаган, ҳатто уларнинг баъзилари эса Америка учувчилик мактабларида ўқиган, дейилади манбаларда.

Маълумотларга кўра, мазкур кунгги терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 минг нафарга яқинни (2 минг 977 киши) ташкил қилган. Уларнинг 246 нафари самолёт йўловчилари эди. Жаҳон савдо марказида 2 минг 606 киши, Пентагонга ҳужум оқибатида 125 киши ҳалок бўлди. Шундан ҳалок бўлганларнинг 72 нафари полиция ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари, 343 нафари ўт ўчирувчи, 55 нафари ҳарбий хизматчи эди. Қурбонлар орасида  90та мамлакат фуқаролари бўлган. Нью-Йоркка етказилган зарар 36 миллиард долларга яқин деб баҳоланганди, Жаҳон савдо ташкилоти миноралари жойлашган ҳудудни тозалаш ишлари 8 ойдан ортиқ вақт давом этди.

Пентагоннинг вайрон бўлган ғарбий қаноти 2002 йил сентябрига келиб қайта тикланган.

2004 йилнинг июлида, фожиадан 442 кун ўтгач, мустақил тадқиқот комиссияси 600 саҳифалик ҳисоботни тақдим қилди. Унда ҳукумат иммиграцион сиёсатда жуда кўп хатоларга йўл қўйгани жиддий терактларга сабаб бўлгани қайд этилди.

Шундан буён ҳар йили 11 сентябрь АҚШда ватанпарварлар ва Ибодат куни сифатида нишонланади. Мамлакат бўйлаб хотира маросимлари ўтказилади. 

 

Эгизаклар бинолар ўрнида мана шундай иккита бир хил мемориал тикланган.

Ушбу даҳшатли фожиадан сўнг, 2001 йилнинг октябрда АҚШ ва Буюк Британиянинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари бошланди. Мақсад - «Ал-Қоида» базаларини йўқ қилиш ва ташкилот бошлиғи Усама бин Лодинни қидириб топишдан иборат эди. «Биринчи рақамли халқаро террорчи» терактдан 10 йил ўтиб, 2011 йилнинг 2 майига келиб, Покистоннинг Абботобод шаҳрида америкалик ҳарбийлар томонидан йўқ қилинди.

НАТО қўшинлари 2021 йили Афғонистоннинг Бағрам базасини тарк этишди. Кобулнинг шимолида жойлашган аэропорт АҚШнинг Афғонистондаги операцияси бошланганидан бери йигирма йил давомида АҚШ қўшинлари учун асосий жой бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1