АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳаво қачондан исиши бошлайди?

'Ўзбекистонда ҳаво қачондан исиши бошлайди?'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачондан исиши маълум бўлди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Қайд этилишича, 14 cентябрдан бошлаб кунлар аста-секин исийди, келаётган ҳафта иш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. 13 сентябрь куни совуқ антитциклоннинг охирги босқичи таъсирида республикада салқин ҳаво сақланади.

Кундузи ҳарорат шимолда 28 даража, жанубда 33 даражагача кўтарилади. Бошқа вилоятларда максимал ҳарорат 30 даражага етиши прогноз қилинган. Кечаси ҳарорат 10 даража, тоғларда 5 даражагача пасайиши маълум қилинган.

Шунингдек, 14 сентябрдан бошлаб кунлар исиб боради ва 15 сентябрь Республиканинг барча вилоятларида иссиқ ҳарорат кутилиб, кундузи 35 даражагача кўтарилади. Синоптиклар 16 сентябрь куни ҳам Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва водий вилоятларида иссиқ ҳаво сақланишини ҳамда ҳаво ҳарорати максимуми 35 даражагача кўтарилишини прогноз қилган.

    Бошқа янгиликлар