АсосийJamiyat

Республика ҳудудларида 11-12 сентябрь кунги ёмғирлар қорга айланиши мумкин

'Республика ҳудудларида 11-12 сентябрь кунги ёмғирлар қорга айланиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон ҳудудига 11-12 сентябрь кунлари Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Маълум бўлишича, 11-12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

11-12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даражагача, кундуз кунлари 23-28 даажагача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар