1

Машҳур британиялик актриса ва продюсер Ўзбекистонда ўтказиладиган кинофестивалнинг фахрий меҳмони бўлади

МАДАНИЯТ 12.09.2022, 14:22
Машҳур британиялик актриса ва продюсер Ўзбекистонда ўтказиладиган кинофестивалнинг фахрий меҳмони  бўлади

13-18 сентябрь кунлари Ўзбекистон бутун дунё оммавий ахборот воситаларининг нишони остида бўлади. Чунки шу кунларда “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Кинофестивалнинг фахрий меҳмонларидан бири – британиялик  актриса Мамта Каашдир, дейилади Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабарида.  

Кааш BBCнинг “Бахтсиз ҳодиса” драмасидаги роли билан машҳур, “Фаришталар” фильмида Наргис Хон ролини ролини ўйнаган. Шунингдек, Мамта Британиянинг “Lord Mountbatten: The Last Viceroy” сериалида Гандининг асраб олинган қизи ролини ижро этган.

 Мамта Кааш актёрликдан ташқари продюсер сифатида ҳам машҳур. 2013 йилда режиссёр Гарет Жонс билан биргаликда суратга олишган “Ҳайрат” фильми Москва халқаро кинофестивали мукофоти билан тақдирланган.

Мамта Кааш 1989 йилда Канн халқаро фестивалида “Энг яхши актриса” номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритган

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1