АсосийJamiyat

Тошкентга кириш-чиқиш ёпиляптими? Расмий маълумот берилди

'Тошкентга кириш-чиқиш ёпиляптими? Расмий маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 12.09.2022 24:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида ЙПХ ходимлари вилоятларга қатновчи ҳайдовчиларга хабар бераётгани айтилмоқда. "Абу-Сахий ёнидаги ҳайдовчиларни шундай огоҳлантиришибди", - дейилади тарқалаётган хабарларда.

Мазкур хабарларга ИИВ матбуот котиби ойдинлик киритди. 

"Ижтимоий тармоқларда 12 сентябрь куни 24:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини билдирамиз.

Видеотасвирларда ШҲТ саммити доирасида Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш йўлларини тушунтириш ишлари акс этган.

ШҲТ саммитига доир барча ўзгаришларни давлат идораларининг расмий манбаларидан олишингизни сўраб қоламиз", дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар