АсосийЖамият

Мажбурий меҳнат йўқ! Бугун пахта далаларида энг кўп бузилаётган қонунбузарликлар қайсилар?

Сентябрь... Яқин 5-6 йилгача кузнинг кириб келиши бир томондан янги ўқув йилининг, иккинчи...

Сентябрь... Яқин 5-6 йилгача кузнинг кириб келиши бир томондан янги ўқув йилининг, иккинчи томондан эса пахта мавсумининг бошланиши сифатида қарши олинарди. Ҳозир ёз давомида ўқувчилар учун мактаб формаси, ўқув қуроллари сотиб олишга ўтиб кетганмиз. Бу эҳтиёжларни четга суриб, пахта этаги, кўчма яшаш учун идиш-товоқдан ётоқ ашёларигача тўплаган даврларимизни аллақачон унутишга улгурдик. 

Болалар меҳнатига чек қўйиш ортидан “Cotton Campaign” халқаро коалицияси томонидан Ўзбекистон пахтасига қўйилган глобал бойкотнинг бекор қилиниши мамлакатимиз учун тарихий воқелик бўлди. Нафақат болалар меҳнати, балки, юзоқ йиллар давомида исталган давлатнинг таянч соҳалари бўлган таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ҳодимларининг ҳам пахта теримига мажбуран жалб этилиб келинганлигининг жабрини ҳали ҳамон торяпмиз. Энг муҳими эса бу мантиқсиз ва асоссиз мажбуриятларнинг ўтмишда қолгани. 

Маълумотларга юзлансак, 2015-2016 йилларда пахта кампанияси даврида мажбурий меҳнат 14 фоизни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2020 йилда 4 фоизни, 2021 йилда эса 1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2019 йилда 259 нафар (пахта мавсумида 132 нафар), 2020 йилда 103 нафар (пахта мавсумида 41 нафар), 2021 йилда 75 нафар (пахта мавсумида 5 нафар) мансабдор шахслар мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳақда бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида фуқаролик жамияти вакиллари, ҳуқуқ химоячилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Мажбурий меҳнатга барҳам берилган бугунги даврда пахта далаларидаги энг кўп содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари қайсилар? “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг бу саволига мажбурий меҳнат бўйича ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Ғаниев қуйидагича жавоб берди:


"Бугунги кунда “бирдан юзгача” рўйхатни оладиган бўлсак, пахта далаларида меҳнат шароитларининг яратилмаганлиги, теримчиларга тўловлар, маошларнинг вақтида берилмаслиги, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар энг кўп кузатиладиган қонунбузарликлар сирасига киради".

2019 йилдан илк маротаба ҳуқуқ химоячилари пахта далаларидаги меҳнат қонунчилигининг бузилиши юзасидан мониторинглар олиб бориб келишяпти. 2021 йилда 17 нафар бўлган мустақил кузатувчилар сони бу йил 20 нафарни ташкил этиб, уларнинг пахта далаларига тўсиқсиз киришлари учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан махсус белгили рухсатномалар тақдим этилмоқда.

Шу билан бирга жорий йилги пахта мониторингига республика бўйлаб (350 дан ортиқ) меҳнат инспекторларининг барчаси ўз ҳудудидида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда меҳнат шароитларининг яратилиши юзасиданмониторингларни олиб боришади, шу билан бирга республика даражасида 50 нафар меҳнат инспекторларидан иборат ишчи-гуруҳлар ташкил этилиб барча ҳудудларда умумий назоратни олиб боришади.

    Бошқа янгиликлар