1

Ўзбекистондаги кинофестивалнинг очилиш маросимида афсонавий америкалик актёр Арманд Ассанте бошловчилик қилади

МАДАНИЯТ 12.09.2022, 16:47
Ўзбекистондаги кинофестивалнинг очилиш маросимида афсонавий америкалик актёр Арманд Ассанте бошловчилик қилади

Бу йилги “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивалига дунёнинг таниқли киноижодкорлари ташриф буюришади. Иштирокчилар қаторида афсонавий америкалик актёр Арманд Ассанте ҳам бўлиб, у нафақат кинофестивалнинг фахрий меҳмони, балки очилиш маросимининг бошловчси ҳам бўлади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

 Киноюлдуз Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказиладиган ижодий учрашувлар ва матбуот анжуманларида ҳам иштирок этади. 

Машҳур гангстерларнинг бир қатор роллари Арманд Ассантени ўзининг афсонавий ҳамкасблари қатори Голливуднинг севимли актёрига айлантирди. У Ридли Скотт, ДЖ Карузо, Денни ДеВито ва Андрей Кончаловскийларнинг фильмларидаги роллари, шунингдек Метю Макконаҳи, Ал Пачино, Жек Николсон, Алек Балдино ва Силвестр Сталлоне каби Голливуд кино усталари билан бир майдонда фаолият олиб боргани билан ҳам машҳурдир.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1