1

Камала Ҳаррис Байден билан бирга номзодини илгари суришга тайёр

ДУНЁ 12.09.2022, 17:30
Камала Ҳаррис Байден билан бирга номзодини илгари суришга тайёр

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис 2024 йилда Байден билан сайловда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

 У бу ҳақда NBC'  га берган интервьюсида маълум қилган, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти.

“Президент яна бир марта номзодини илгари суришини аниқ айтди. Агар у буни амалга оширса, мен ҳам ўз номзодимни у билан бирга қўйишга тайёрман”, – деган вице-президент.

Бундан ташқари, у ўз вазифасига катта масъулият билан ёндашишини айтган. 

Ҳарриснинг сўзларига кўра, АҚШ вице-президенти давлат раҳбарига мамлакат тақдирига таъсир кўрсатадиган муҳим масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1