АсосийЖамият

МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари ўртасидаги Х кўпкураш мусобақасига старт берилди

Бугун Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази МДҲ давлатлари божхона хизмати...

'МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари ўртасидаги Х кўпкураш мусобақасига старт берилди'ning rasmi

Бугун Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари ўртасидаги Х (ўнинчи) кўпкураш мусобақасига старт берилди.

Олдиндаги 5 кун давомида мусобақа иштирокчилари ўз хизмат итлари билан "Багаж ва қўл юкида гиёҳвандлик воситаларини қидириш", "Юк автотранспортида  гиёҳвандлик воситаларини қидириш", "Енгил автотранспортида  гиёҳвандлик воситаларини қидириш", "Хонада  гиёҳвандлик воситаларини қидириш" ва "Буйруққа бўйсуниш" каби номинациялар бўйича ўз тажриба ва маҳоратларини синовдан ўтказишади.

Мусобақа 17 сентябрга қадар давом этади ва 16 сентябрь куни ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Мусобақада Арманистон, Озарбайжон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон божхона хизмати кинологлари ўзаро беллашади.  

Ушбу мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари ўртасида дўстона алоқаларни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашган ҳолда кинологларнинг амалий билим кўникмаларини ошириш.

Ойбек Шукуров.

    Бошқа янгиликлар