АсосийJamiyat

Ноқонуний тамаки маҳсулотини олиб кириш ва сотиш: кучайтирилган жазо чораларидан хабардормисиз?

'Ноқонуний тамаки маҳсулотини олиб кириш ва сотиш: кучайтирилган жазо чораларидан хабардормисиз?'ning rasmi

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотини олиб кириш ва сотиш учун жазо кучайтирилди. Аммо рақамлар ўсмоқда, контрабандачилар ўз фаолиятини давом эттирмоқда, сифатсиз маҳсулот эса, истеъмочлилар саломатлиги учун таҳдид солмоқда. Нега?

Мамлакатимизда контрабандага қарши курашиш учун кўп чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 2022 йил 13 июндан маъмурий ва солиқ кодексларига ўзгартишлар ва қўшимчалар кучга кирди.

Маҳсулот мусодара қилинишидан ташқари, энди тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотганлик учун БҲМнинг 50 баробари ва ундан катта жарима кўзда тутилган. Такрорий қонунбузарлик ва ўта йирик миқдордаги ноқонуний олди-сотдилар қуйидагиларга сабаб бўлиши мумкин:

- 54 млн. сўмдан бошланадиган жарима;

- ахлоқ тузатиш ишлари;

- 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки маҳрум қилиш.

Тармоқларда мунтазам равишда рейдлар ва контрабандачиларни қўлга олиш тўғрисида хабарлар чиқмоқда, аммо чегараларда контрафакт тамаки маҳсулотини олиб киришга уринишлар ҳануз қайд этилмоқда, мамлакат ичида эса ноқонуний савдо даражаси ўсмоқда.  

Статистика кўрсатишича, 2022 йил май-июль ойларида контрафакт сигаретлар билан ноқонуний савдо даражаси бир неча баробар ўсди, чунончи:

- Фарғона водийсида 16,8% дан 20,4% гача;

- Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида — 8,1% дан 13,4% гача;

- Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида — 6,5% дан 14,3% гача.

Кўрилган чора-тадбирларга қарамай, ноқонуний тамаки маҳсулоти тарқалишда давом этмоқда, бу иқтисодиётга бевосита зарар келтиради ва истеъмолчилар саломатлигига таҳдид солади.

Вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун назоратни кучайтириш ва бу каби жиноятларга қарши курашиш бўйича сифатли янги чоралар жорий қилиш лозим. Зеро ноқонуний сигаретлар билан мамлакат ҳудудига тақиқланган моддалар ва контрафакт дори-дармонлар ҳам кириши мумкин. Бу эса тамаки маҳсулотлари контрабандаси бир қарашда кўринганидан кўра анча жиддий муаммо эканини англатади.

    Бошқа янгиликлар