1

"Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига ҳиёнат қилмади" – Элдор Арипов

СИЁСАТ 13.09.2022, 14:53
"Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига ҳиёнат қилмади" – Элдор Арипов

Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов ШҲТ қадриятларига алоҳида тўхталди.

"Президент мақоласидаги "бу турли маданий-цивилизация кодлари ва миллий тараққиёт моделларига эга бўлган мамлакатларни бирлаштиришга муваффақ бўлган тузилма" деган сўзларга қўшиламан.

ШҲТ тўртта ядровий давлат, қадимий цивилизацияга эга бўлган мамлакатлар, маълум келишмовчиликлари бор, лекин энг муҳими, уларни ҳал қилишга тайёр давлатларни ўз ичига сиғдира олди. Ҳиндистон ва Покистон Ташкилотга аъзо бўлгач, ШҲТ ҳалокатини башорат қилишган, бироқ «Шанхай саккизталиги» давлатлараро ҳамкорликни, ҳатто кескин қарама-қаршиликлар шароитида ҳам қуриш мумкинлигининг намунасига айланди", – деб ёзмоқда Арипов.

Унинг айтишича, Президент томонидан ШҲТ феноменининг муваффақияти очиб берилди, бу – "ШҲТ ўзига хиёнат қилмасдан ўзгаргани" ҳақида. Яъни, 20 йилда унинг асосий тамойиллари: блокдан ташқари мақом, учинчи давлатларга қарши турмаслик, очиқлик, консенсус, ишонч, ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва ўзаро ҳурматга ҳеч қачон тажовуз қилинмаган.  

ШҲТ ҳеч қачон ҳеч қандай геосиёсий қарама-қаршиликда иштирок этмаган, ҳеч қачон ўзини блокларга қарши қўймаган, можароларда тарафлардан бири томон бўлмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1