1

"ШҲТнинг Марказий Осиёдаги бунёдкорлик роли исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир" – Элдор Арипов

СИЁСАТ 13.09.2022, 17:34
"ШҲТнинг Марказий Осиёдаги бунёдкорлик роли исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир" – Элдор Арипов

Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов ШҲТнинг Марказий Осиёдаги бунёдкорлик роли ҳақида алоҳида тўхталди.

«Биз Марказий Осиёни шунчаки Шанхай ташкилотининг географик ўзаги деб айтмаймиз, чунки ШҲТ дастлаб унинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Ва, менинг фикримча, Ташкилот буни амалга оширишга қодир бўлди, чунки ШҲТнинг Марказий Осиёдаги бунёдкорлик роли "исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир". Шу муносабат билан Ўзбекистон минтақа ШҲТнинг “юраги”, унинг бўғини бўлиб қолишда давом этиши тарафдори.

Президентимиз ҳам беш эмас, олтита давлат, жумладан Aфғонистон ҳам Марказий Осиёнинг бир қисми эканини бир неча бор таъкидлаган. Бу мамлакатдаги вазиятнинг ривожланиши минтақада ва шунинг учун Шанхай Ташкилотида хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатларга Aфғонистонга ёрдам қўлини чўзишга чақируви мутлақо долзарб ва талабга эга. Бу мамлакат яна ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.

Ўзбекистон энг яқин қўшни сифатида Aфғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашга ҳозирданоқ ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда», – деди Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1