14 сентябрь куни пойтахтимизда "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

— Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
— Алишер Навоий шоҳкўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
— Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳкўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади;
"Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраймиз" дейилади хабарда.






