АсосийJamiyat

Фарғонада содир бўлган оммавий муштлашув иштирокчиларидан бири жанжалга алоқаси бўлмаган тарзда вафот этгани маълум қилинди

'Фарғонада содир бўлган оммавий муштлашув иштирокчиларидан бири жанжалга  алоқаси бўлмаган тарзда вафот этгани маълум қилинди'ning rasmi

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган ўзаро жанжал акс этган видеотасвир масъуллар томонидан ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг апрель ойларида Қўқон шаҳар А.Навоий мавзесида фуқаро М.М ҳамда мархум (17.08.2022 йилда ушбу воқеага алоқадор бўлмаган ҳолатда вафот этган) Қ.А билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, М.М, Қ.А нинг турли жойларга уриб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат келиб тушмаган.

Видеотасвирдаги ҳолатда иштирок этган бошқа фуқароларнинг ҳам шахсига ойдинлик киритилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракаталари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар