АсосийЖамият

Миллий каталогнинг янгиланган электрон версияси ишга туширилди — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг янгилан...

'Миллий каталогнинг янгиланган электрон версияси ишга туширилди — ДСҚ'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган талқини ҳақида маълумот тақдим этди. 

Унга кўра, янги версияда қуйидаги янги функциялар мавжцд:

▫️МХИКларининг ҳар бир бўлими учун қулай қидирув тизими;

▫️товарлар ва хизматларга бириктирилган қатъий ва тавсия этилган ўлчов бирликларини кўриш;

▫️товар ва хизматларга бириктирилган имтиёзлар ИД рақами;

▫️маҳсулот (хизмат)лар кодининг бутун занжирини кўриш имконияти;

▫️каталог тузилмаси бўйича йиғма кўрсаткичлар.

Янги имкониятлардан фойдаланиш учун tasnif.soliq.uz сайти бош саҳифасининг “Электрон каталог” ойнасидаги “Жадвалда кўриш” тугмасини босинг.

МХИК асосида маҳсулотларга штрих-код ва QR-кодни генерация қилиш учун яратилган техник имконият муҳим янгилик ҳисобланади. Бу хусусият келгусида МХИКга боғланган маҳсулотларнинг штрих-кодини (QR-код) сканерлаш орқали айланмадан олиб чиқишни сезиларли даражада соддалаштиради.

Шунингдек "Маҳсулот ҳақида батафсил маълумот" янги бўлими қўшилди. Унда маҳсулот (хусусиятлари, ишлаб чиқарувчиси ва ҳ.к.) ҳақидаги ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар билан танишиш мумкин. Маҳсулот карточкалари босқичма-босқич тўлдириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, “Солиқ” мобил иловасида (“Тасниф” бўлими) штрих-кодни сканерлаш орқали маҳсулотнинг амалда бўлган МХИК кодини билиб олишингиз мумкин. Ҳозирда миллий каталогга 180 мингдан ортиқ турдаги маҳсулот киритилган ва рўйхат кенгайиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар