Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари контрабанда сигаретлари савдосига чек қўйдилар. Тезкор тадбир давомида вилоятдаги савдо марказларидан бирига олиб киришга уриниш чоғида жами 18 млн 700 минг сўмлик 20 000 дона сигарет қўлга олинди.
Шунингдек, Қаршида умумий суммаси 21 млн 820 минг сўм бўлган 18 000 та акцизсиз сигаретларни сотишга уринаётган фуқаро қўлга тушди.
Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси матбуот котиби Азиза Хушвақтова божхона органлари ушбу фактлар бўйича текширув ўтказаётганлигини маълум қилди.
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида контрабанда тамаки маҳсулоти савдосининг даражаси 10%ни ташкил қилади. Ноқонуний сотувчилар ва контрабандачилар давлат иқтисодиётига улкан зарар етказади, шу сабабли уларнинг фаолиятига зудлик билан чек қўйиш ва қонуний жазо қўллаш зарур. Боз устига, контрабанда сигаретлари билан бирга Ўзбекистонга кўпинча тақиқланган моддалар ва қалбаки дори-дармон ҳам кириб келади.