АсосийJamiyat

Ҳомиладор аёлларга нафақа пули бериляпти, пластигингизни рақамларини юборинг...

'Ҳомиладор аёлларга нафақа пули бериляпти, пластигингизни рақамларини юборинг...'ning rasmi

Қувасой шаҳарида 2022 йилнинг 5 август куни В.В телеграм ижтимоий тармоғи орқали И.Т.ни ишончига кириб, ҳомиладор аёлларга нафақа пули берилишини айтиб, бунинг учун пластик карта рақамини юборишини сўрайди. Банк томонидан берилган пластик карта рақамини қўлга киритгач, карта ҳисобида бўлган жами 835.700 сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ечиб олган. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
 

    Бошқа янгиликлар