ХIV Тошкент халқаро кинофестивалининг бизнес-дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Россиянинг “Mars Media” киностудияси ўртасида қўшма ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш доирасида бу борада келишувга эришилди.
“Меморандумнинг имзоланиши кинематография соҳасидаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқариш йўлида муҳим қадам бўлди. Бу йил биз фақат бизнес-форумда қатнашамиз, аммо яқин келажакда кинофестивалнинг танловлари ва бошқа дастурларида ҳам иштирок этамиз деган умиддамиз”, — деди “Mars Media” ижрочи директори Юлия Иванова.
Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов кино соҳасидаги ҳамкорликни бундай кенг кўламда кенгайиши давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат, кинематография соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли амалга оширилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 40 та давлатидан, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.
Тадбирлар ва фильмлар намойишининг тўлиқ жадвали билан кинофестиваль ташкилотчисининг расмий сайти – tiffest.uz орқали танишиш мумкин.
14.09.2022 11:39
1966 йилги Тошкент зилзиласи ҳақида бадиий фильм суратга олинади






