1

XIV Тошкент кинофестивалида дунёнинг 38 давлатидан 150 дан ортиқ фильмлар тақдим этилиши кутилмоқда

МАДАНИЯТ 15.09.2022, 11:05
XIV Тошкент кинофестивалида дунёнинг 38 давлатидан 150 дан ортиқ фильмлар тақдим этилиши кутилмоқда

Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар бермоқда.

Фестиваль дастурига 100 дан ортиқ жаҳон фильмлари киритилган. Улар хорижий мамлакатлар кино кунлари доирасида намойиш этилади.

Кино кунларида Туркия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Малайзия, Польша, Руминия, Франция, Эстония, Япония, Германия, Италия, Исроил, Миср, Австралия, Бразилия, Нидерландия ва бошқа бир қатор давлатлар ўзларининг энг яхши фильмларини томошабинлар эътиборига ҳавола этишади. Барча фильмлар ўзбек тилига дубляж қилинган ҳолда ёки субтитр орқали кўрсатилади.

Иштирокчилар ҳудудларда ўз фильмларини намойиш этишади ва томошабинлар билан учрашувлар ўтказишади. Тошкент, Хива, Бухоро, Қўқон, Шаҳрисабз, Термиз, Гулистон, Қарши, Нукусда ҳар бир давлатнинг ўзига хос жойлашув нуқталари бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1