1

Бортида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бўлган самолёт Самарқандга келиб қўнди

СИЁСАТ 15.09.2022, 12:18
Бортида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бўлган самолёт Самарқандга келиб қўнди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашинининг мажлисига фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қайд этилишича, Озарбайжон етакчиси ШҲТ саммити доирасида ташкил этиладиган сиёсий, иқтисодий, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ учрашувларда қатнашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1