АсосийSiyosat

ШҲТ дунёда ҳеч ким билан курашмаяпти, ШҲТ жаҳон муаммолари билан курашмоқда – ХМАТМ эксперти Шуҳрат Иргашев

'ШҲТ дунёда ҳеч ким билан курашмаяпти, ШҲТ жаҳон муаммолари билан курашмоқда – ХМАТМ эксперти Шуҳрат Иргашев'ning rasmi

Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мавжуд блокларга “қарши” тузилган ўзига хос “муқобил блок” деб ўйлаш жуда нотўғри бўлади, дейди ХМАТМ эксперти Шуҳрат Иргашев.

– Масалан, НАТО, ЕИ, КХШТ, ЕИИ ёки бошқаларга қарши эмас. Бу мутлақо нотўғри. ШҲТ ҳеч қачон ҳарбий блокга айланмайди, у геосиёсий баёнотлар бермайди, ҳеч ким билан қарама-қаршиликка бормайди.

ШҲТ қаергадир қўшин юборганлигини ҳеч эшитганмисиз? ШҲТ баъзи мамлакатлардан ўз ҳудудини, сиёсий тизимини ўзгартиришни, сайловлар ўтказишни талаб қилаётгани ҳақида хабарлар ҳеч қулоғингизга чалинганми? Йўқ. Бу ҳеч қачон содир бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Келажакда Европа давлатлари ШҲТга аъзо бўлиши мумкинми? Америкадаги давлатлар?Африка мамлакатлари? Албатта, ҳамкорлик қилишни истаган ҳар қайси давлатлар учун эшикларимиз очиқ.

ШҲТ дунёда ҳеч ким билан урушмаяпти. ШҲТ глобал муаммоларга қарши курашмоқда. Буларнинг аксариятини ҳамкорликсиз ҳал қилиб бўлмайди. Иқлимнинг ўзгариши. Қашшоқлик. Очлик. ШҲТнинг асл “душманлари” мана шулар. Ҳақиқий кураш айнан шуларга қаршиқаратилган, – дейди Шуҳрат Иргашев.

 

    Бошқа янгиликлар