АсосийSiyosat

Афғонистонга бошқача назар ташлаш фурсати етди – СМТИ эксперти Баҳромжон Сотиболдиев

'Афғонистонга бошқача назар ташлаш фурсати етди – СМТИ эксперти Баҳромжон Сотиболдиев'ning rasmi

СМТИ эксперти Баҳромжон  Сотиболдиев ШҲТ саммитида муҳокама қилинадиган муҳим мавзулардан бирига тўхталди.

" – ШҲТ саммитида муҳокама қилинадиган муҳим мавзулардан бири – Афғонистон муаммоси. Жаҳон ҳамжамияти мазкур давлатга турлича ёндашувларни қўллаган. Энг қудратли мамлакатлар, кучлар, мафкуралар. Аммо ҳеч ким муваффақиятга эриша олмади.

Биз ўтмиш учун ҳеч кимни танқид қилмаймиз. Биз Афғонистондан юз бурмасликни, ушбу диёр учун жамоавий масъулиятни ўз зиммамизга олишни таклиф қиламиз. Уларни қанча узоқ ёлғиз қолдирсак, кейин бу мамлакатни жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли ва ривожланаётган аъзосига айлантириш шунча қийин кечади.

Биз Афғонистоннинг барча қўшниларига мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш ва унинг минтақавий интеграцияси бўйича ягона стратегия ишлаб чиқишни таклиф қилмоқдамиз. Самарқанддаги ШҲТ саммити бунинг учун энг маъқул макондир, чунки барча асосий иштирокчилар бир стол атрофида йиғиладилар", – Баҳромжон Сотиболдиев.

    Бошқа янгиликлар