Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Учтепа туманида сув қувури, иссиқ сув тоша бошлагани билан боғлиқ видео тарқалди.
Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида юз берган.
Маълум қилинишича, иссиқлик марказидан чиққкан иссиқлик қувирларини юқори босимга текшириш ишлари олиб борилаётган пайтида, Ширин кўчаси бўйлаб ўтган Ду-800 иссиқлик қувурида ёрилиш юзага келган.
"Айни дамларда авария ҳолатининг биринчи босқичи бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари бажарилмоқда",—дейилмоқда хабарда.






