Бир муддат аввал Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Россия президенти билан музокара ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.
Маълум қилинишича, жарёнда давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни қутлаб, ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирган.

Владимир Путин, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевга меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча даражаларда жадал ва самарали ривожланиб бораётганини қайд этилади.
Айни ҳамкорлик масалалари ўлароқ икки давлат раҳбарлари жорий йил октябрь ойида Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг навбатдаги форумини ўтказишга аҳд қилишган.

Томонлар, энг аввало, электроника, фармацевтика, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида индустриал-технологик шерикликни ривожлантириш бўйича комплекс ҳаракатлар режасини қабул қилишга келишиб олишгани айтилади.
Ушбу ташриф доирасида машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва геология соҳалари бўйича 4,6 миллиард долларлик янги инвестиция битимлари имзоланаётгани қайд этилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди.
Энг аҳамиятлиси, жараёнда Ўзбекистон раҳбари Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди.






