Сал аввал ШҲТ саммити доирасида Россия Федерацияси ва Ҳиндистон ўртасида визасиз туристик саёҳатлар юзасидан музокараларни фаоллаштириш кераклигини билдирган Путин Швейцария билан бу бўйича келишувдан "мосуво бўлди".
Швейцария Россия билан виза тартибини соддалаштириш бўйича келишувни тўхтатишга қарор қилди, дея ёзади "Zamon.uz' нашри. Маълум қилинишича, бу қарор Федерал кенгашнинг 2022 йил 16 сентябрдаги йиғилишида қабул қилинган.
“Федерал кенгаш Европа Иттифоқи билан бир хил қарор қабул қилади ва шу тариқа бутун Европада умумий виза сиёсатига ҳисса қўшади”, — дейилади баёнотда.
Бироқ, бу қарор руслар учун визанинг умумий бекор қилинишини англатмаслиги таъкидланади.
Қайд этилганидек, энди виза нархи 80 еврони ташкил қилади, виза олиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади, сўровни кўриб чиқиш муддати узаяди.






