АсосийЖамият

Тошкентда юз берган ЙТҲда "Damas" ағдарилиб кетди

Воқеа бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган автомашиналар иштирокида юз берганЮнусобод тума...

'Тошкентда юз берган ЙТҲда "Damas" ағдарилиб кетди'ning rasmi

Воқеа бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган автомашиналар иштирокида юз берган

Юнусобод туманининг Ахмад Дониш кўчасида содир бўлган ҳодиса юзасидан ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича,  2001 йилда туғилган  И.Ғ. ўз бошқарувидаги “Lacetti” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1988 йилда туғилган К.Т. бошқарувидаги  “Damas” русумли  транспорт воситасининг орқа қисмига туқнашиб,  йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ҳодиса туфайли "Damas" ҳайдовчиси жароҳат олган ва зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар