"UzAuto Motors” компанияси учун ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Шунинг учун ҳам компания ходимларни соғлом ва самарали иш муҳити билан таъминлайди. Юқори натижаларга жисмонан соғлом ходимлар билангина эришилади. Бу ҳақда “UzAuto Motors” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва саломатлигини доимий равишда назорат қилиб бориш, муаммоли касалликларни ўрганиш, даволаш, саломатликка эътиборни янада кучайтириш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Айни кунларда “Қўрғонтепа тиббиёт диагностика маркази” МЧЖ тиббиёт муассасасининг малакали шифокорлари томонидан ходимлар соғлигининг барқарорлигини кўздан кечириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика қилиш мақсадида 9 хил турдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда. Ходимлар терапевт, невролог, травматолог хирург, онколог, инфеционист, ЛОР, тери-таносил ва бошқа шу каби 12 турдаги тор мутахассисликлар вакиллари билан юзма-юз мулоқот асосида керакли маслаҳат ва тавсиялар олишмоқда.

Асака автомобил заводида 8 500 нафардан ортиқ ходим меҳнат қилади. Тиббий кўрик доирасида кун давомида 200 нафарга яқин ишчи ходим тиббий текширувлардан ўтказилмоқда.
Шу ўринда, малакали тиббиёт ходимлари томонидан автомобил заводи ишчи-ходимларини мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб бориш, ходимлар саломатлигини доимий назоратга олиш билан бир қаторда, вужудга келиши мумкин бўлган касалликлар бўйича даволаниши лозим бўлган ишчи-ходимлар тиббий назоратга олинади. Шунингдек, соғломлаштириш дастурига асосан турли хил сиҳатгоҳларга юборилиб, ўз вақтида даволанишларига эришилмоқда – деб алоҳида таъкидлайди “UzAuto Motors” АЖ ходимларни бошқариш дирекцияси раҳбари Илҳом Таиров.
“Бу каби тиббий кўрик анъанавий тарзда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосан ҳар йили оътказиб келинмоқда. Бу оъз навбатида ходимларнинг ҳам вақт, ҳам маблағ йўқотишларининг олдини олмоқда.” – дейди, компания Тиббиёт бўлими бошлиғи А.Раҳмонов.
“UzAuto Motors” компанияси ходимлари соғлиғининг барқарорлиги малакали шифокорлар томонидан доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши юзага келиши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш ва вақтида даволаб, олдини олишга ўз ҳиссасини қўшишига ишонади.






