АсосийДунё

Самарқанд қоғозининг саргузаштлари менда ҳайрат уйғотди – Эмине Эрдўған (фото)

Мамлакатимизда бўлиб ўтган ШҲТ саммитига турмуш ўртоғи билан ташриф буюрган Туркия Президе...

'Самарқанд қоғозининг саргузаштлари менда ҳайрат уйғотди – Эмине Эрдўған (фото)'ning rasmi

Мамлакатимизда бўлиб ўтган ШҲТ саммитига турмуш ўртоғи билан ташриф буюрган Туркия Президентининг рафиқаси Эмине Эрдўған Президентимиз турмуш ўртоғи Зироат Мирзиёева билан Самарқанд шаҳрини айланди.
Бу ҳақида Эмине Эрдўған ўз Инстаграм саҳифасида ёзиб қолдирган. Хонимнинг таъкидлашича, қадимий Самарқанд маданий хазиналари уни ҳайратда қолдирган.
“Ўзбекистоннинг қадим Самарқанд шаҳрида хоним Зироат Мирзиёева билан Конигил қоғоз фабрикасини зиёрат қилдик. Икки минг йил давомида бузилмаган ҳолда сақланиб қолган Самарқанд қоғозининг саргузаштлари менда ҳайрат уйғотди",- дея ёзиб қолдирган Туркия Президентининг рафиқаси Эмине Эрдўған.
Шунингдек, “Барҳаёт ўзбек қишлоқ музей”ида эса ҳамон сақланиб келаётган аждодлардан қолган одатларни кўриш ва танишишга муяссар бўлдим. Вақтга қарши турадиган бу маскан ҳам табиат билан чамбарчас боғланган”,- дея ўз постига изоҳ ёзади Эмине Эрдўған.


Туркия Биринчи хоними Самарқанд минг йиллар давомида ғарб ва шарқни бирлаштирган маданий хазина сифатида яшаб қолаётганини ҳам қайд этган.
Саёҳат давомида Зироат Мирзиёева Эмине Эрдўғанни Самарқанд нони билан меҳмон қилган. Шунингдек, хонимлар мато тўқиш фабрикасида ҳам бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар