АсосийЖамият

“АрМИ-2022” ўйинлари ғолиблари пул мукофоти ва муддатидан олдин ҳарбий унвонлар билан тақдирланди (фото)

Бугун пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи”да “АрМИ-2022” ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, м...

'“АрМИ-2022” ўйинлари ғолиблари пул мукофоти ва муддатидан олдин ҳарбий унвонлар билан тақдирланди (фото)'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи”да “АрМИ-2022” ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, муносиб ўрин эгаллаган ҳарбий хизматчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Жорий йил 15-27 август кунлари утказилган “АрМИ–2022” Халқаро армия ўйинларида миллий армиямиз ўғлонлари 7 та олтин, 10 та кумуш, 5 та бронза медалларига эга бўлишди. Шунингдек, 22 та шахсий ва жамоавий рекорд натижаларни ҳам қайд этиб, 37 та давлат ичида умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллашди. 


Тадбирда ҳар бир йўналиш бўйича навбати билан саҳнага чиққан ҳарбий жамоаларнинг ҳар бир аъзосини қутлаб, пул мукофотларини топширишди. Яъни, ғолиб ва совриндор бўлган ҳарбий хизматчиларимиз лавозим маошларига мос равишда ўн, олти ва уч баравари миқдорида пул мукофоти ҳамда бир пағона юқори малака тоифалари билан рағбатлантирилди. 


Шунингдек, маросим давомида Халқаро армия ўйинларида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга муддатидан олдин навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди. 

                                  Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар