1

Шавкат Мирзиёев Путин билан Қорақалпоғистондаги вазиятни телефон орқали муҳокама қилди

СИЁСАТ 17.09.2022, 22:33
Шавкат Мирзиёев Путин билан Қорақалпоғистондаги вазиятни телефон орқали муҳокама қилди

Путин Ўзбекистон раҳбарига Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитини аъло даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.

Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мулоқот чоғида Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга меҳмондўстлиги ва Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитини аъло даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.

Икки томонлама кун тартибидаги, жумладан, савдо-иқтисодий соҳадаги айрим долзарб масалалар муҳокама қилинди. Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро ҳамкорлик тасдиқланди. Россия томони Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шунингдек, бўлажак мулоқотлар жадвали ҳам кўриб чиқилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1