1

Қаршидаги боғчада 50 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди

ЖАМИЯТ 18.09.2022, 18:33
Қаршидаги боғчада 50 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги боғчада 50 нафарга яқин болада овқатдан заҳарланиш кузатилганлиги хусусида хабарлар тарқалмоқда.

 Мактабгача таълим вазирлиги ушбу хабарларни рад этди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 сентябрь куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 7-бўлимига Қарши шаҳар, “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Қарши шаҳридаги 32-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Х.Ш. ўткир диария ташҳиси билан ётқизилган.  

Эпидемиологик суриштириш давомида беморда ич кетиш, кўнгил айниш, ҳолсизлик, иситма кўтарилиши кузатилган. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, даво муолажалари олиб борилмоқда.

Шунингдек, хатда СЭО ва ЖСХ Қарши шаҳар бўлими бўлимга мазкур ташкилотда тарбияланаётган болалар ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича тезкор хабарнома келиб тушмаганлигини билдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1