Қозоғистон Президенти Косим-Жомарт Токаевнинг республика пойтахти Остона, деб қайта номлаш тўғрисидаги фармони бугун “Казахстанская правда” расмий газетасида эълон қилинганидан сўнг кучга кирди.
Маълум қилинишича, бу шаҳар номининг олтинчи ўзгариши. Бундан аввал, шаҳарни Нур-Султон этиб Президент Токаев ташаббуси билан 2019 йил март ойида биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига ўзгартирилди.
2022 йил сентябрь ойи бошида Янги Қозоғистон депутатлар гуруҳи республика пойтахтини ўзининг собиқ номи Остона деб қайтариш ташаббуси билан чиқди.
“Биз шаҳарга инсоннинг тириклигида унинг номи берилишини нотўғри деб ҳисоблаймиз, бундан ташқари, халқ ҳам пойтахтнинг янги номини қабул қилмади”, — дейилади депутатлар баёнотида.
Маълумот учун: пойтахтнинг собиқ номини қайтариш тарафдори бўлган кўплаб депутатлар 2019 йилда Остона номини Нур-Султонга ўзгартиришни “ёқлаб” овоз берган.