АсосийJamiyat

Тошкентда Ўзбекистон арбитраж ҳафталиги бўлиб ўтади

'Тошкентда Ўзбекистон арбитраж ҳафталиги бўлиб ўтади'ning rasmi

19-23 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон арбитраж ҳафталиги (UzAW 2022) бўлиб ўтади. UzAW 2022 ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ҳамда  Тошкент давлат юридик университети ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети кўмагида ўтказилмоқда. 

UzAW – бу бутун ҳафта давомида бутун дунёдан етакчи экспертлар, шу жумладан, арбитрлар ҳамда юридик, арбитраж ва бизнес ҳамжамиятлари, хусусан, GST LLP, Foley Hoag LLP, Allen&Overy, Praelegal каби халқаро компания вакилларини бирлаштирувчи бар қатор тадбирлар жамланмасидир.

Арбитраж – бу суд муҳокамасидаги низорларни ҳал қилишнинг муқобил механизми бўлиб, бунда томонлар низоларини ҳал қилиш учун тажриба ва кўникмага эга бўлган (шу жумладан, техник, масалан, қурилиш бўйича низолар ёки энергетика соҳаси билан боғлиқ низоларда) судьяни (арбитр) танлашлари мумкин. Томонлар, шунингдек, иш юритиш тилини ва амалдаги қонунни танлашлари мумкин ва энг муҳими, арбитраж қарори (суд қароридан фарқли равишда) 1858 йилда қабул қилинган Нью-Йорк  хорижий арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ Ўзбекистондан ташқари 169 та давлатда низо бўйича ютқазган томоннинг активларига нисбатан ижро этилиши мумкин. Шуниси эътиборга лойиқки, суд қарорлари учун бундай халқаро ҳужжат мавжуд эмас. Бошқача қилиб айтганда, томонлардан бири Ўзбекистонда ўз чет эллик контрагентга қарши суд ишида ғалаба қозонган тақдирда ҳам, агар бу хорижий контрагентнинг Ўзбекистонда активлари бўлмаса, Ўзбекистондан ташқарида ушбу суд қарорини ижро этиш амалда мумкин эмас. Шунинг учун арбитраж хорижий элемент билан ёки хорижий инвесторлар ўртасидаги низоларни ҳал қилишнинг афзал усули ҳисобланади.

UzAW 2022 нинг мақсади иштирокчиларни низоларни муқобил ҳал этишнинг сўнгги тенденциялари, шунингдек, Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва минтақанинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган режалаштирилган ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардорлигини оширишдан иборат. Бундан ташқари, UzAW Ўзбекистонни халқаро арбитраж учун қулай майдон сифатида тарғиб қилишни мақсад қилиб қўйган ва барча манфаатдор томонлар учун ажойиб тармоқ имконияти бўлиб хизмат қилади.

UzAW доирасидаги тадбирларда халқаро, давлат ташкилотлари ва бошқа йирик компанияларнинг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. UzAWни қўллаб-қувватловчи халқаро ташкилотлар: АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги координатори офиси, Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (ТҲРД) ва Осиё тараққиёт банки. 

UzAW 2022 йил 19-23 сентябрь кунлари турли манзилларда ўтказилади: биринчи кун ҳафталик очилиши Hyyat меҳмонхонасида соат 10:00да, учинчи кун - Тошкентдахалқаро Вестминстор университетида, 4-5 кунлар– Тошкент давлат юридик университетидабўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар