АсосийJamiyat

Бу ҳафта Ўзбекистонда кўп йиллик меъёрдан юқори ҳарорат бўлиши кутилмоқда — "Ўзгидромет"

'Бу ҳафта Ўзбекистонда кўп йиллик меъёрдан юқори ҳарорат бўлиши кутилмоқда — "Ўзгидромет"'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича барқарор ҳарорат фонида қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари 13-18°, кундуз кунлари 29-34° атрофида бўлади. Бу сентябрь ойининг ушбу кунлари учун ўртача кўп йиллик ҳарорат қийматларидан бироз юқоридир.

Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 21 сентябрь, чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар