1

Тошкентда ўз фарзандларини моддий таъминламаган ота қамалди

ЖИНОЯТ 19.09.2022, 13:56
Тошкентда ўз фарзандларини моддий таъминламаган ота қамалди

Тошкентда  45 ёшни қоралаган 2 фарзанднинг отасига Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 2018 йилдаги суд буйруғига кўра, ундан даъвогар фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандининг таъминоти учун то улар вояга етгунга қадар қарздорнинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. 

Қарздор ота суд буйруғига биноан моддий ёрдамга муҳтож бўлган фарзандларини моддий таъминлаб туриши учун собиқ рафиқаси фойдасига алимент пул маблағларини тўлаб бориш унинг мажбурияти эканини билса-да, бироқ у 2018 йилнинг июлидан 2021 йилнинг августига қадар жами 35 733 293 сўмни тўлашдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йилдаги қарорига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.   

Бироқ, қарздор отага маъмурий жазо қўлланилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармаган. Даъвогар фойдасига вояга етмаган фарзандларини моддий таъминоти учун суд буйруғига асосан ундирилиши лозим бўлган алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келгани учун ушбу даврда икки ойдан ортиқ 3 947 201 сўм, жами эса 39 680 494 сўм алимент қарздорлиги вужудга келган.

Судланувчи ота суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраган.

Жабрланувчининг суд мажлисида берган кўрсатмасига кўра,ўтган давр учун ундирилиши лозим бўлган 39 680 494 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, собиқ рафиқасини алиментдан воз кечишини айтиб қўрқитиб келган. — Йиллар давомида умуман алимент тўламагани сабабли етказилган моддий зарарни ундириб беришни, қонунда белгиланган қатъий чора кўрилишни сўрайман, - деб кўрсатма берди.

"Судланувчи ЖКнинг 122-моддасининг (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва 1 йил  озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Манфаатдор тарафларга келгусида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди",– дейди жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси ўринбосари Акмал МИРЗАХАНОВ. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1