АсосийЖамият

Қашқадарёда кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонлар хатловдан ўтказилмоқда

Президент раҳбарлигида 2022 йилнинг 18 июл санасида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видео...

'Қашқадарёда кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонлар хатловдан ўтказилмоқда'ning rasmi

Президент раҳбарлигида 2022 йилнинг 18 июл санасида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида кадастр ҳужжати бўлмаган уй-жойларга ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланаётгани, аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани алоҳида таъкидланиб ўтилди. 

Масъулларга кадастр ҳужжатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган якка тартибдаги уй-жойларни хатловдан ўтказиш топшириғи берилган эди. 
 

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг хабар беришича, мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари олиб борилмоқда. 

Айтиш керакки, ҳозирги вақтга келиб, кадастр ходимлари томонидан аввалдан аҳоли томонидан фойдаланиб келаётган якка тартибдаги уй-жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ва кадастр ҳужжатига эга бўлмаган ҳамда уй-жойга эгалик ҳуқуқини эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларини бирма-бир кўриб чиқиш ва маълумотларни электрон базага киритиш ишлари давом этмоқда. 

Бугунгача вилоятимизнинг туман, шаҳар ҳудудларида жойлашган 320 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари айни вақтга қадар маҳаллабай таҳлил қилиб олиниб, хатловдан ўтказиб бўлинди"дейди Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев. 

Хатлов ишлари 1 октябрга қадар давом этади.
 

    Бошқа янгиликлар