АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда чиқиндилар ортилган юк машинаси йўл ўтказгичда ағдарилиб кетди

Тошкентдаги кўприк устида юк автоулови ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуо...

'Тошкентда чиқиндилар ортилган юк машинаси йўл ўтказгичда ағдарилиб кетди'ning rasmi

Тошкентдаги кўприк устида юк автоулови ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бугун,  20 сентябрь куни тахминан соат 10:30 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасидаги кўприк устида ҳайдовчи, 1975  йилда туғилган В.А.  бошқарувидаги "HOWO ZZ3" русумли давлат рақами 01 613 TJA бўлган юк автоуловида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган вақтида кўприк устида бошқарувни йўқотиб кўприкнинг четки қисмига ағдарилган.

Натижада ҳайдовчи В.А.  “чап қўл тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати”  билан касалхонага олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Пойтахт ИИББ ЙТҲдан сўнг таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми 24 сентябрь соат 00:00 га қадар ёпилишини маълум қилди.


 

    Бошқа янгиликлар