1

Янгийўлда яроқлилик муддати ўтган 34 турдаги дориларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

ЖИНОЯТ 20.09.2022, 16:56
Янгийўлда яроқлилик муддати ўтган 34 турдаги дориларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ДХХ, ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро О.Д. ва бошқалар яшаш хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган, муддати ўтган сифатсиз дори воситаларини яроқлилик муддатларини ўзгартириб сотиш билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, ушбу хонадондан 34 турдаги жами 445 минг дона дори воситалари ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1