1

"Натижадорликни таъминлайдиган тузилмага айланиши лозим" – Президент

СИЁСАТ 20.09.2022, 22:11
"Натижадорликни таъминлайдиган тузилмага айланиши лозим" – Президент

Шавкат Мирзиёев янги ташкил этилган Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳақида.

Бугун,  20 сентябрь куни давлат раҳбари ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва натижадорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Маълум қилинганидек, чет эл валютасининг эркин конвертацияси йўлга қўйилди. Солиқ тизими ислоҳ қилиниб, солиқлар сони камайтирилди. Тадбиркорлик учун имконият кенгайтирилди. Божхона тартиблари соддалаштирилди. Барча соҳаларда ахборот технологиялари жорий этилмоқда. Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларига ўтилаяпти. Мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди.

Бироқ энг асосийси, бу ислоҳотларни шошмасдан, мантиқий кетма-кетликда ва тизимли қилиш керак.

Шу мақсадда, Ўзбекистон раҳбарининг 9 сентябрдаги фармони билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

Таъкидлаишича, йиғилишда мазкур Агентлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

"Ислоҳотлар натижасида ижобий ўзгариш бўлиши, одамлар буни ўз ҳаётида сезиши керак. Агентлик бунинг учун устувор ислоҳотларни аниқлайдиган, уларни ўзаро мувофиқлаштирадиган ва натижадорликни таъминлайдиган тузилмага айланиши лозим", – деган президент.

Йиғилишда шу борадаги асосий вазифаларга тўхталиб ўтилган. Алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ислоҳотларнинг устуворлиги ва мантиқий кетма-кетлигини белгилаш, давлат дастурлари ижросини мониторинг қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш шулар жумласидандир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1