АсосийЖАМИЯТ

Расман: энди хусусий ташкилот ходимларига ҳам "декрет" пули тўлаб берилади

Ҳукумат қарори (515-сон, 20.09.2022 й.) билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорли...

'Расман: энди хусусий ташкилот ходимларига ҳам "декрет" пули тўлаб берилади'ning rasmi

Ҳукумат қарори (515-сон, 20.09.2022 й.) билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда. 

Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.

Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.

Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.

 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади.

“Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:04

    Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди

    Ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатган.

    'Мирзиёев Гонконг билан визасиз тартиб жорий этиш масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:39

    Мирзиёев Гонконг билан визасиз тартиб жорий этиш масаласини муҳокама қилди

    Билдирилишича, учрашув аввалида Ли Цзячао давлат раҳбарига Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

    'Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти

    "Таҳлилларга кўра, темирйўл чиптаси харид қилиш истагини билдирган фуқароларнинг камида 30 фоизи мавжуд дефицит сабабли чипта сотиб олиш имкониятига эга эмас", деди Маҳкамов.

    'Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:46

    Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

    Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этди.

    'Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:31

    Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи

    Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.

    'Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:28

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда

    Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар сони эса 4,6 миллион нафар бўлиб, аҳолининг 12,1 фоизини ташкил қилган.